date

Европа Иттифоқи Венесуэла атрофидаги вазиятда тийилишга чақирди

Европа Иттифоқи Венесуэла атрофидаги вазиятда тийилишга чақирди

Европа Иттифоқи Венесуэла билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатаётганини билдирди. Шу билан бирга, Брюссель аввалги позициясини такрорлаб, мамлакат президенти Николас Мадуронинг легитимлиги етарли эмаслиги ҳақидаги қарашда қолаетганини маълум қилди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас бу фикрларни АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан маслаҳатлашувлар якунида айтди. Унинг сўзларига кўра, у Рубио ҳамда ЕИнинг Каракасдаги элчиси билан гаплашган ва вазият ЕИ назоратида.

Каллас ЕИ илгари ҳам бир неча бор Мадуронинг “етарли легитимлиги йўқлиги”ни таъкидлаганини эслатиб, халқаро ҳуқуқ ҳамда БМТ Низоми тамойилларига риоя этишга чақирди. У барча томонлардан вазминлик кутилаётганини, ҳар қандай қадам халқаро меъёрлар доирасида бўлиши шартлигини урғулади.

Брюсселдаги ТАСС манбаси эса АҚШ Венесуэла бўйича режаларидан ЕИ ва НАТО мамлакатларини хабардор қилмаганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, CBS манбаларига кўра, Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаcи АҚШнинг Delta Force махсус бўлинмаси томонидан қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилган. Бу хабарлар қатор давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кескин муносабатига сабаб бўлиб, вазият кескинлашиши ва халқаро ҳуқуқ бузилиши эҳтимоли юзасидан хавотирлар билдирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи Венесуэла атрофидаги вазиятда тийилишга чақирди