date

Қозоғистон муфтияти ижтимоий тармоқларда дипфейк ва обуначи “накрутка”сини тақиқлади

Қозоғистон муфтияти ижтимоий тармоқларда дипфейк ва обуначи “накрутка”сини тақиқлади

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (ДУМК) ижтимоий тармоқларда дипфейклардан фойдаланиш ҳамда обуначилар сонини сунъий оширишни тақиқловчи фатвони қабул қилди. Қарор Уламолар кенгаши томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Фатвода қайд этилишича, дипфейк орқали ёлғон маълумот тарқатиш алдов ҳисобланади ва ислом ҳуқуқи меъёрларига зид. Шунингдек, Қозоғистондаги мусулмонларга сохта ёки бот-аккаунтлар ёрдамида кузатувчилар сонини кўпайтириш, бунинг учун хизматларга пул тўлаш ҳам ман этилди.

ДУМК бундай амаллар одамларни чалғитишини ва Қуръон ҳамда Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) суннатида мустаҳкамланган ҳалоллик тамойилларига путур етказишини таъкидлади. Фатволар тавсиявий характерга эга бўлиб, мусулмон жамоалари ва мўминлар учун йўриқнома вазифасини бажаради.

Ушбу қарорлар ҳақидаги маълумот ДУМКнинг расмий сайтида эълон қилинган. Дипфейк — сунъий интеллект ёрдамида яратиладиган, ниҳоятда реал кўринадиган тасвир ёки видеолардир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон муфтияти ижтимоий тармоқларда дипфейк ва обуначи “накрутка”сини тақиқлади