date

Арманистон Россиянинг ҳарбий баёнотларидан норозилик билдирди

Арманистон Россиянинг ҳарбий баёнотларидан норозилик билдирди

Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин Арманистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу қадам Владимир Соловёвнинг ушбу мамлакатда ҳарбий операция ўтказиш эҳтимоли ҳақида билдирган сўзларидан сўнг амалга оширилди.

Тарғиботчи бир неча кун олдин эфирларда Россия, худди АҚШ Венесуэлада амал қилганидек, «халқаро ҳуқуқни бузмасдан» ва Марказий Осиё давлатлари ҳамда Арманистоннинг Россия таъсир доирасидан чиқишини олдини олиш учун уларнинг ички ишларига аралашиш имконини кўриб чиқиши керак, деган фикрни билдирган эди. Унинг таъкидлашича, «Арманистондаги воқеалар Венесуэладагидан ҳам оғриқли. Арманистонни йўқотиш — катта муаммо» бўлади.

Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига давлат телеканали эфирида айтилган баёнотлардан чуқур норозилик билдирилган нота топширди. Идоранинг баёнотига кўра, бундай баёнотлар Москва ва Ереван ўртасидаги дўстона ҳамкорликка тўғри келмайди.

Шу билан бирга, икки давлат расман яқин иттифоқчи ҳисобланади: Россия ва Арманистон КХШТ ҳамда Божхона иттифоқига аъзо. Аммо амалий ҳолат шундан иборатки, Россия Озарбойжон билан можаро фонида Арманистонни қўллаб-қувватлашдан тортинган. Бу эса Ереваннинг АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликка янада интилшига сабаб бўлмоқда.

Қайд этиш жоиз, Россия телеканаллари эфирларида мунтазам равишда Арманистон ҳукумати ва Никол Пашиняннинг сиёсий ҳаракатлари танқид қилинади. Шу боис, мазкур вазият минтақадаги сиёсий муносабатлар ва халқаро иттифоқчиликнинг ҳали ҳам мураккаб эканини кўрсатиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Арманистон Россиянинг ҳарбий баёнотларидан норозилик билдирди