18:16 / 16.12.2018
4 218

Қуёш атмосфераси рекорд даражадаги яқин масофадан суратга олинди

Қуёш атмосфераси рекорд даражадаги яқин масофадан суратга олинди
Фото: NASA
Parker Solar Probe зонди рекорд даражадаги яқин масофадан қуёш атмосферасининг суратини юборди. Бу ҳақда «National Geographic»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Parker Solar Probe 11 ноябрь куни қуёш билан яқинлашувини якунлади ва энди тўпланган маълумотлар Ерга юборилди. Батафсил таҳлил кейинчалик амалга оширилади, аммо ҳозирги кунда Қуёш атмосферасининг ноёб суратларини кўриш имконияти мавжуд.

Гап WISPR (Wide-field Imager for Solar Probe) ускунаси ёрдамида олинган суратлар ҳақида. Суратда турли магнит қутбли ҳудудларни боғлайдиган ҳамда электр зарядланган газлар ва плазма (қуёш шамоли таъсири туфайли шаклланган узун шакллар)дан иборат катта магнит майдонли бирикмалардан таркиб топган узун порлоқ дубулғали тузилма акс этган.

Фото: NASA

Ушбу сурат рекорд даражадаги қисқа масофадан олинган — 27,2 миллион километр. Суратдаги ёрқин нуқта (марказнинг чап томонида) — бу Меркурий.

NASA ушбу сурат қандай ҳароратда олингани ҳақида хабар бермади. Бироқ, қурилма сўнгги ҳароратда 1,370 Цельсий даражадаги иссиқликдан термал ҳимоя билан жиҳозланганлиги маълум.

Қуёш билан кейинги яқинлашув 4 апрелда бошланади. Миссия доирасида Parker Solar Probe 24 та яқинлашувни амалга оширади: у юлдузга яқинлашаверади ва яқинлашувлардан бирида қуёшга тахминан 6,16 миллион километр масофага етиб бориши кутилмоқда.

Parker Solar Probe 2018 йилнинг 12 августида ишга туширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қуёш атмосфераси рекорд даражадаги яқин масофадан суратга олинди