Ўзбек бокс юлдузлари устози Тўлқин Қиличевга сюрприз совға қилди

1 дақиқа ўқиш27.2K
Ўзбек бокс юлдузлари устози Тўлқин Қиличевга сюрприз совға қилди

Ўзбекистон профессионал боксида улкан ютуқларга эришган машҳур спортчилар Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ўзларининг устозлари ҳамда бош мураббийи Тўлқин Қиличевга катта ҳурмат ифодаси сифатида қимматбаҳо совға тайёрлашди.

1 октябрь – мамлакатимизда кенг нишонланадиган устоз ва мураббийлар куни муносабати билан шогирдлари 42 ёшли мутахассисга замонавий Mercedes автомобилини тақдим этишди. Бу ҳолат нафақат спорт оламида, балки кенг жамоатчилик орасида ҳам катта қизиқиш ва эҳтиром билан қарши олинди.

Тўлқин Қиличев 2022 йилнинг август ойида Ўзбекистон миллий бокс жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди. Унинг раҳбарлигида терма жамоа қисқа вақт ичида тарихий натижалар қайд этишга муваффақ бўлди. Хусусан, 2023 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳамда 2024 йилда ўтказилган жаҳон кубогида ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб, бутун дунё спорт жамоатчилигининг эътиборини қозонди.

Бундан ташқари, 2024 йилда Париж Олимпиадасида ҳам Тўлқин Қиличев қўл остидаги шогирдлар улкан зафарларга эришиб, бешта олтин медални қўлга киритишди. Бу натижа ўзбек бокси тарихида мисли кўрилмаган кўрсаткич сифатида қайд этилди.

Муваффақиятли фаолияти ва спортга қўшган беқиёс ҳиссаси учун Тўлқин Қиличев 2024 йилда Осиё бокс конфедерацияси томонидан қитъанинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Шогирдлари эса устозларининг меҳнатини қадрлаб, унинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши уларнинг зафарли йўлида асосий омил бўлганини таъкидлашмоқда. Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов томонидан совға қилинган автомобил ана шу самимий миннатдорликнинг ёрқин рамзи бўлиб қолди.

Бу воқеа нафақат ўзбек боксидаги муваффақиятларни, балки устоз ва шогирд муносабатларидаги чинкам ҳурмат ва меҳр-оқибатни яна бир бор намоён этди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?