date

"Пахтакор" ва "Динамо" клублари рақибларини қандай мағлуб этди? (видео)

"Пахтакор" ва "Динамо" клублари рақибларини қандай мағлуб этди? (видео)

Ўзбекистон Суперлигасида 24-тур баҳслари давом этмоқда.

Бухорода мезбон «Бухоро» клуби «Пахтакор»га йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Тошкентликлар сафида голларга Ресан, Фламарион ва Сергеев (дубл) муаллифлик қилди.

Суперлига. 24-тур. 4 октябр

Бухоро — Пахтакор 0:4
Голлар: Ресан 28, Фламарион 38, Сергеев 80, 84 (дубл).

Мазкур натижа орқали «шерлар» 46 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Бухороликлар эса 21 очко билан 15-поғонани банд этган.

Самарқанднинг «Динамо» клуби эса Термизда «Сурхон»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Меҳмонлар сафида голларга Фирдавс Абдураҳмонов ва Жаҳонгир Абдусаломов муаллифлик қилди.

Суперлига. 24-тур. 4 октябр
Сурхон — Динамо 0:2
Голлар: Абдураҳмонов 7, Абдусаломов 29.

Ушбу натижадан сўнг «Динамо» 44 очко билан 4-ўринни банд этган. Термизликлар эса 25 очко тўплаган ҳолда 12-поғонадан жой олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" ва "Динамо" клублари рақибларини қандай мағлуб этди? (видео)