date

Рўзиқул Бердиев жамоасининг "Бунёдкор" билан ўйини ҳақида нималар деди?

Рўзиқул Бердиев жамоасининг "Бунёдкор" билан ўйини ҳақида нималар деди?


Суперлига 24-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Насаф" (2:2) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- "Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. "Бунёдкор" танаффусга қадар ҳеч қандай босимсиз ўйнади. Хато туфайли гол ҳам ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса фаоллашдик ва вазиятлар ярата бошладик. Бугун ғалабага яқин келгандик, агар пенальтидан фойдалана олганимизда. Бироқ пенальтидан кейин "Бунёдкор" ўз вазиятига эга бўлди. Бугун очиқ ўйин бўлди", - деди Рўзиқул Бердиев баҳс якунлангач.

- "Насаф" анча вақтдан сўнг илк марта очко йўқотди. "Ал Ҳилол"га қарши ўйин жамоага таъсир қилдими? Яъни футболчилар тўлиқ тикланиб улгурмагандек...

- Чарчоқ борлиги сезилди. "Бунёдкор" биринчи бўлимда анча тетикроқ эди. Танаффусдан кейин эса икки жамоанинг жисмоний ҳолати тенг бўлгани учун биз сал енгилроқ ҳаракатландик. Сўнгги учрашувларда асосий футболчиларимизни жароҳат туфайли йўқотяпмиз. Бугун Шароф жароҳат олди. Ўтган ўйинда Жавоҳир. Бундай нохуш вазиятдан чиқиб кетишимиз керак.

- Биринчи бўлимда ҳисоб тенг бўлиб турганида "Бунёдкор" ҳимоячилари ўз дарвозаси яқинида пас ўйнади. "Насаф" футболчилари эса ўша вазиятда умуман рақибга босим қилмади. Бунга сабаб нима? Жамоа юқори прессинг қўллаётганида "Бунёдкор" узун паслар орқали ҳужумга ўтиб кетиш хавфи бормиди?

- Рақибга ҳар доим босим ўтказиш керак. Биз эса рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик. "Бунёдкор" бемалол позицион ҳужумларини бошлай олди. Шу сабабли ҳисобни очди ҳам. Иккинчи бўлимда эса схемани ўзгартирдик. Йигитларга ютқазишга ҳаққимиз йўқлигини таъкидладик.

- Неъматов сўнгги учрашувларда кўп хатоларга йўл қўйди. Неъматовга рақобатчи йўқлиги бунга сабаб эмасми?

- Таваккал қилишга ҳаққимиз йўқ. Воробей анча вақтдан буён ўйин амалиётисиз. Нафақат Абдувоҳид, балки бошқа футболчиларимизнинг ўйинида ҳам пасайиш сезилмоқда.


Манба: championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев жамоасининг "Бунёдкор" билан ўйини ҳақида нималар деди?