Агар доллар Ўзбекистон бозоридан бутунлай чиқса, иқтисодиётда жиддий ўзгаришлар ва салбий оқибатлар кузатилиши мумкин, деб Жаҳонгир Латипов Телеграм-канали ёзмоқда.
1) Импорт ва савдода муаммо — Жаҳон савдосининг асосий қисми долларда амалга ошади. Шунинг учун четдан маҳсулот сотиб олиш қийинлашади ёки анча қимматга тушади.
2) Нарх-навонинг кескин ошиши — Телефон, машина, дори-дармон ва техника каби импорт товарлар қимматлашади. Чунки бошқа валютага ўтиш қўшимча харажатлар келтириб чиқаради.
3) Сўмга босим кучаяди — Миллий валюта — сўмнинг қадри беқарор бўлиб қолади. Савдо операцияларида евро, юань ёки бошқа валютага ўтишга тўғри келади.
4) Инвестиция камаяди — Чет эллик инвесторлар асосан долларда ишлайди. Доллар бўлмаса, уларнинг сармояси камаяди ёки бутунлай тўхташи мумкин.
5) Пул ўтказмалар муаммога айланади — Ташқи меҳнат миграциясидан келадиган доллардаги пул маблағларини конвертация қилиш қийинлашади.
Хулоса: Доллар бозорни бутунлай тарк этса, иқтисодий тизимда силкиниш юз беради. Бироқ вақт ўтиши билан евро ёки юань каби валюталарга аста-секин ўтиш мумкин бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!