date

Челси драматик ўйинда Ливерпулни мағлуб этди

Челси драматик ўйинда Ливерпулни мағлуб этди

Англия Премьер-Лигаси 7-туридан ўрин олган марказий баҳсда “Челси” ўз майдонида “Ливерпуль”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Беллашувнинг илк бўлимида 14-дақиқада Мойсес Кайседо жамоасини олдинга олиб чиқди. “Ливерпуль” 63-дақиқада Коди Гакпо орқали ҳисобни тенглаштирди, аммо ўйиннинг 90+5-дақиқасида Эстеван Виллиан ҳал қилувчи голни урди ва “Челси”га муҳим 3 очко келтирди.

Статистика жиҳатидан ўйин тенг кечди — ҳар икки жамоа 12 тадан зарба берди, аммо “Челси” аниқликда устун бўлди (6 та аниқ зарбага нисбатан 2 та).

Ўйин статистикаси:

• Зарбалар: 12 – 12

• Аниқ зарбалар: 6 – 2

• Тўп назорати: 54% – 46%

• Паслар: 500 – 444

• Пас аниқлиги: 82% – 82%

• Фоллар: 10 – 8

• Сариқ карточкалар: 0 – 2

• Бурчаклар: 7 – 2

Ғалабадан сўнг “Челси” жадвалда 11 очко билан 6-ўринга кўтарилди, “Ливерпуль” эса 15 очко билан 2-поғонада қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Челси драматик ўйинда Ливерпулни мағлуб этди