Ла Лига 8-турида “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтган марказий баҳсда “Реал Мадрид” ўз майдонида “Вильярреал”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади, аммо иккинчи бўлимда “Реал” фаолроқ ҳаракат қилди. 47-дақиқада Винисиус Жуниор ҳисобни очди, 69-дақиқада у пенальтидан иккинчи голни урди. 81-дақиқада эса Килиан Мбаппенинг голи мадридликларга ишончли ютуқни таъминлади.
“Вильярреал” сафида ягона голни Жорж Микаутадзе (73’) урди. Аммо 77-дақиқада Сантяго Моуриньо майдондан четлатилиб, меҳмонлар 10 киши бўлиб қолишди.
Статистика:
• Умумий зарбалар: Реал – 26, Вильярреал – 9
• Аниқ зарбалар: 7 – 2
• Тўп назорати: 70% – 30%
• Паслар: 708 – 317
• Пас аниқлиги: 91% – 80%
• Фоллар: 9 – 14
• Сариқ карточкалар: 2 – 2
• Қизил карточкалар: 0 – 1
• Бурчаклар: 4 – 0
Ғалабадан кейин “Реал Мадрид” 21 очко билан жадвалда 1-ўринда қолди. “Барселона” 19 очко билан иккинчи, “Вильярреал” эса 16 очко билан учинчи ўринда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!