Хитойда юз берган ҳайратланарли воқеа барчани лол қолдирди. 48 ёшли аёл тасодифан ташландиқ ҳолдаги чуқур қудуққа йиқилиб тушиб, 54 соат давомида илонлар ва чивинлар орасида жон сақлаб қолди. Бу ҳақда South China Morning Post маълумот тарқатди.
Ҳодиса 13 сентябрь куни Фуцзян провинцияси, Куанчжоу шаҳри яқинидаги ўрмон ҳудудида содир бўлган. Аёл сайр пайтида беихтиёр қудуққа тушиб кетган. Унинг оила аъзолари кечаси бўйлаб излашган, аммо натижа чиқмаган. Шу боис 14 сентябрь куни расмий равишда бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган.
Фавқулодда қутқарув ишлари 15 сентябрь куни бошланган. Аёлнинг ўғли махсус хизматларга мурожаат қилгач, дрон билан жиҳозланган 10 кишилик гуруҳ қидирувга киришди. Жамоа раҳбари Ду Сяоханнинг айтишича, соат 13:45 атрофида улар заиф қичқириқ овозини эшитишган ва товуш келган йўналиш бўйлаб қидирувни давом эттириб, буталар ичида яшириниб ётган қудуқни топишган.
Аёлнинг ўзи ҳам бошидан кечирган даҳшатли лаҳзаларни айтиб берди:
Қутқарувчилар аёлни қудуқ деворларига маҳкам ёпишиб турган ҳолда топишган. Дарҳол у Сзинцзян касалхонасига олиб борилган ва кейин Куанчжоу биринчи касалхонасига кўчирилган.
Шифокорлар ташхисига кўра, аёлнинг икки қовурғаси синган, ўпкасидан кичик шиш топилган. Шунингдек, узоқ вақт қудуқ деворига ёпишиб тургани учун қўлларида оғир яралар ва жароҳатлар юзага келган. Табиблар унинг ҳолати барқарорлигини қайд этмоқда ва бир неча кун ичида тўлиқ соғайиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!