Ҳиндистонда суд шифокорларнинг тушунарсиз ёзувлари беморлар ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигини таъкидлади. Пунжаб ва Ҳаряна Олий суди рецептлар равон ва тушунарли ёзилиши кераклигини, бу беморнинг ҳуқуқи эканини билдирди.
Мутахассислар нотўғри ёзилган рецептлар дориларни адашиб берилишига олиб келишини айтмоқда. Айрим ҳолларда бу оғир оқибатларга, ҳатто ўлимга ҳам сабаб бўлган. Шунинг учун ёзув аниқ бўлиши муҳим ҳисобланади.
Суд қарорига кўра, шифокорлар энди рецептларни катта ҳарфларда ва тушунарли ёзишга мажбур бўлади. Шу билан бирга, икки йил ичида рақамли рецептлар жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Ҳиндистон тиббиёт уюшмаси ҳам бу қарорни қўллаб-қувватлади. Улар шифокорларга ёзувни равон қилишни тавсия қилмоқда. Мутахассислар фикрича, электрон рецептлар кенг қўлланса, хатоликлар камаяди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!