Вьетнамлик рассом 34 йил тирноқ олмасдан рекорд яратди

1 дақиқа ўқиш100.3K
Вьетнамлик рассом 34 йил тирноқ олмасдан рекорд яратди

Вьетнамлик рассом Гиннес рекордлар китобига кирди. UPI хабарига кўра, Лу Конг Гуен 34 йил давомида тирноқларини олмасдан юриб, дунёда энг узун тирноқлар эгасига айланди.

Унинг икки қўлидаги тирноқлари умумий ҳисобда 5,9 метрга (19 фут 6 дюйм) етган — бу эса ўртача жирафанинг бўйидан ҳам узунроқдир.

Гуеннинг сўзларига кўра, у ёшликда ўқитувчи бўлишни орзу қилган ва шу мақсадда тирноқларини «улуг‘вор кўриниш учун» ўсдира бошлаган. Унинг отаси шаман бўлгани сабабли диний эътиқоди ҳам бу қарорга таъсир этган. Бироқ кейинчалик отасининг талабига кўра ўқитувчиликдан воз кечган, аммо тирноқларини олишдан тийилиб, рассомлик билан шуғуллана бошлаган.

“Шундан бери уларни олмай юрдим ва тирноқларим янада узаяверди. Агар уларни кесишга тўғри келса, жисмонан ҳам, руҳан ҳам оғир аҳволга тушиб қолар эдим”, — дейди рассом.

Унинг таъкидлашича, бундай тирноқларни асраб-авайлаш катта масъулият талаб қилади.

“Ёмғир ёғса, уларни албатта қуруқ сақлашим зарур, чунки нам бўлса, юмшаб синиб кетиши мумкин. Одам кўп жойларда кимдир тегиб кетса ҳам осонгина шикастланади. Шунинг учун ишда ҳам, ҳаракатда ҳам эҳтиёткор бўлишимга тўғри келади”, — дея қўшимча қилган Гуен.

Вьетнамлик рассом 34 йил тирноқ олмасдан рекорд яратди Вьетнамлик рассом 34 йил тирноқ олмасдан рекорд яратди

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?