Тунислик аёллар кўпхотинлиликни қонунийлаштиришни талаб қилмоқдалар

  • 01 февраль 2019, 23:13
  • 3 841
  • Дунё
  • Тунислик аёллар кўпхотинлиликни қонунийлаштиришни талаб қилмоқдалар
    Тунисда бир гуруҳ аёллар кўпхотинлиликни қонунийлаштиришни талаб қилиб намойиш ўтказиш учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланганлар. Бу ҳақда Golosislama хабар бермоқда.

    Тунисда кўпхотинлилик (polygamy) ман этилган бўлиб, шахсий статус кодексининг 18-моддасига кўра унга амал қилмаганларга жиноий жавобгарлик белгиланган. Шунга қарамай тунислик бир гуруҳ аёллар кўпхотинлиликни қонунийлаштиришни парламент олдига қўйиш масаласида намойиш уюштиришга чақириб, ижтимоий тармоқларда мурожаат билан чиқишган.

    Бу хабарни эълон қилган “Озодлик ва фуқаролик форуми”нинг президенти Фатҳ ал-Згал “мазкур намойишлар ўз-ўзидан юзага келганини ва мамлакатда турмушга чиқмаган аёлларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича тадбир доирасида амалга оширилаётганини”, тасдиқлади.

    Ал-Згал “Alkaliyal Online”га берган интервьюсида гарчи намойиш ўтказишга ўзи чақирмаган бўлсада, бироқ бу ғояни қўллаб-қувватлашини, шу орқали турмушга чиқа олмаётган кўпчилик аёллар муаммосига ечим топилиши мумкинлигини билдирган.

    Шунингдек, у шахсий статус тўғрисидаги қонуннинг барча моддаларини – Тунисдаги аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилайдиган қонунларни қайта кўриб чиқишни ҳам таклиф қилди. “Гап фақат кўпхотинлиликда эмас, шариат қонунларига зид келадиган оилавий ажрим тартиб-қоидаларидаги ноҳақликлар, болаларни асраб олишда ечимини кутаётган масалалар ҳам бор”, деди у.

    Ал-Згал аввалллари ҳам матбуот учун берган баёнотларида Тунисда кўпхотинлиликка йўл қўйилмайдиган бўлса аёллар ўзларининг норозиликларини билдириб намойишда иштирок этишлари мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди. Унинг айтишича, “норозилик ҳеч қандай сиёсий ташкилот билан боғлиқ эмас ва ҳеч қандай уюшма унга раҳбарлик қилмайди”.

    Кўпхотинлиликка чақирувчи намойишлар тунисликлар ўртасида кўплаб-баҳс мунозараларни юзага келтирди, бироқ уни шариат бўйича қўллаб-қувватлайдиганлар жуда озчиликни ташкил этмоқда.

    Исломий цивилизация тадқиқотчиси Сами Браҳам шундай деб ёзади: “Оила қуриш имконидан маҳрум бўлган, турмушга чиқмаган аёллар, кўпхотинлилик уларнинг турмушга чиқишига имкон беради, деб ҳисоблайдилар. Бироқ мен ўзим мансуб бўлган жинс вакили сифатида айтмоқчиманки, агар кўпхотинлиликда раҳм-шафқат ва меҳр-эътибор устувор қўйилмаса, эркаклар томонидан ноҳақликлар юзага келади ва улар орасида ёш қиз-жувонларни кўнгли тусайдиганлар кўпайиши натижасида бу борада қарама-қаршиликлар янада кучаяди”.

    Кўплаб фаоллар кўпхотинлиликка чақируви бу намойишлар келгуси сайловлар олдидан “исломий” Ан-Наҳда ҳаракатининг обрўсини тўкиш учун сиёсий партияларга нишонга бўлишига ишонишмоқда. Намойишчи Муҳаммад Нур Мусо намойишни “режимни қўллаб-қувватлайдиганларни ва унинг шерикларини исломий ан-наҳданинг ҳаракатларини бузиш учун сафарбар этишни мақсад қилган” “шайтоний ғоя” деб таърифлаган. “Бу бузғунчилик режаси билан Туниснинг оқил халқини алдаб бўлмайди”, дея қўшимча қилди у.

    Бошқа бир фаол Рауф Ал-Ғзани “Ан-Наҳда” обрўсини тўкишга қаратилган бу ҳаракатларни Тунис президенти Бежи-Қаида Эссеби яқинлари қўллаб-қувватлаганини таъкидлаб, одамларни бу чақириқларга эътибор қилмасликка чақирган.

    Бошқача айтганда, мазкур намойишлар туфайли улар “Исломчилар”га (улар ўзларини “мусулмон демократлар” деб аташади) мазкур намойишлар туфайли мухолиф бўлиб қолишади. Чунки уларни алдашади.

    Айни пайтда, Тунис аёллари миллий бирлигининг раҳбари Радиа Жерби, шахсий статус кодексининг моддалари Тунис Конституцияси томонидан маъқулланганини ва норозилик туфайли ўзгартирилиши мумкинлигини айтди.

    Жербининг ўзи кўпхотинлиликни талаб қилувчи норозилик чақирувларини “ақлдан озиш, патологик феномен” деб ҳисоблайди. Шунингдек, мазкур ҳаракатлар “Тунис халқининг турмуш тарзи ёки Тунисдаги аёлларнинг эришган ютуқларига таъсир қилмайди”, дея қўшимча қилди у.

    2017 йил декабрь ойида оила ва аҳоли ишлари бўйича миллий идора томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисоботга кўра, Тунис турмушга чиқмаганлар сони анча юқорилиги (60 фоиз ставкада) бўйича бошқа араб мамлакатлари орасида етакчилик қилади.

    Ҳисоботда айтилишича, мамлакатда мавжуд 4,9 миллион аёлнинг 2,25 миллиондан ошиғи ёлғиз яшайди. 1994 йилда бу кўрсаткич 990 мингдан ошган ва айниқса, 25-34 ёшдаги аёллар орасида турмушга чиқмаганлар кўпчиликни ташкил этади.

    Декабрь ойида ўтказилган халқаро тадқиқотларга кўра, Тунис турмушга чиқмаган ёлғиз аёллар бўйича Араб дунёсида тўртинчи, Шимолий Африкада биринчи ўринни эгаллайди.

    Шу билан бирга, социологлар ва фаоллар кўпхотинлик бу муаммога ечим бўлаолмаслигини исботлашга уринишмоқда. Социолог Салаҳуддин бин Фараж “Alqalaj Online”га берган интервьсида: “кўпхотинлилик бугунги кунда мавжуд бўлмаган янги ижтимоий муаммоларни юзага келтириш мумкин, – Тунисда бу фикрни амалга оширишнинг иложи йўқ, чунки бир аср олдин полигамияга рухсат этилганида у 5 фоиздан ошмаган”.

    Унинг фикрича: “Бу борада социологларнинг ҳақ эканини ҳам тан олиш керак. Кўпхотинлилик демографик ёки аёлларнинг турмушга чиқмай ёлғизланиб қолаётганининг олдини олиши мумкин бироқ замонавий жамиятда бундай оилаларни ҳуқуқий-маънавий тарафдан ҳимоя қилувчи, уларда юзага келадиган муаммолар ечимини ҳал этувчи анъанавий структура йўқ. Шунга қарамай, агар кўпхотинликка улар истаганидек, шариатда рухсат берилган экан, бу борада юзага келувчи муаммоларга ҳам шариатда белгиланган тартиб-қоидалар асосида ечим топиш мумкин”.

    Манба: Azon.uz

    » » Тунислик аёллар кўпхотинлиликни қонунийлаштиришни талаб қилмоқдалар