
Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилиш истаги борлигини маълум қилди.
"Албатта, бу жаҳон чемпионати бўлгани учун мен жуда ҳаяжондаман. Биз уни ўтган сафар ютган эдик. Унвонни ҳимоя қилиш ажойиб бўларди.
Терма жамоа учун, айниқса, йирик турнирларда ўйнаш ҳар қандай футболчининг орзусидир", — деди Месси NBC телеканалига берган интервьюсида. 2022 йилги Жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилган эди.
Ўша турнирнинг очилиш ўйинида Аргентина терма жамоаси кутилмаганда Саудия Арабистонига мағлуб бўлган эди, бироқ шундан сўнг барча ўйинларда ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритди. Ушбу ғалаба Месси учун фаолиятидаги биринчи жаҳон чемпиони унвони бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар