date

Туркияда 6,1 магнитудали зилзила юз берди

Туркияда 6,1 магнитудали зилзила юз берди
Туркиянинг Сындыргы ҳудудида 27-октябр куни маҳаллий вақт билан соат 22:48 да (Тошкент вақти билан 0:48) 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) хабар берди.

Зилзила маркази тахминан 6 км чуқурликда бўлган, ер силкинишлари қўшни вилоятларда ҳам сезилган. Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая NSosyal платформасида маълум қилишича, зилзила оқибатида учта бино ва бир дўкон қулаган.

Ичкарида бўлганлар муваффақиятли эвакуация қилинган. Соғлиқни сақлаш вазири Кемал Мемишоғлу маълумотига кўра, 19 киши жабрланган — асосан ваҳима ва зилзила пайтида деразадан сакраш натижасида.

Тўрт нафар жабрланувчи аллақачон шифохонадан чиқарилган, қолганларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда 6,1 магнитудали зилзила юз берди