date

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик терроризмда гумон қилинмоқда

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик терроризмда гумон қилинмоқда
Жанубий Кореяда 29 ёшли ўзбекистонлик талаба ҳибсга олинди. Chosun нашри маълумотларига кўра, у Африкада қудуқлар қуриш хайрия лойиҳаси ниқоби остида маблағ тўплаб, унинг бир қисмини ҲАМАС ва "Ал-Қоида" билан боғлиқ гуруҳларга ўтказган.

Гумондор ижтимоий тармоқларда сохта саҳифалар яратиб, экстремистик мазмундаги постлар ва урушга чақириқлар эълон қилган. Маблағ икки йўл билан тўпланган: криптовалюта орқали ва ўзбекистонликлар учун ташкил этган футбол клуби орқали нақд пул шаклида.

Энди унга ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш ва катта миқдорда жарима жазоси хавф солмоқда. Тергов давом этмоқда, полиция талабага ёрдам берган бошқа шахслар бўлган-бўлмаганлигини ва тўпланган маблағнинг яна қаерларга йўналтирилганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда ўзбекистонлик терроризмда гумон қилинмоқда