
Масала Яқин Шарқ экан, АҚШ билан Туркия ўртасида «стратегик ҳамкорлик» тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас, деб ёзмоқда Туркиядаги Milliyet нашри. Минтақавий масалаларда бирлик тугул яқинлик ҳам йўқ. Аксинча, қайси бир муаммони олиб қараманг, икки мамлакат ўртасида баҳс ва келишмовчилик келиб чиқади.
Яқин Шарқни Америка лойиҳаси бўйича бўлиб олиш борасида Туркия АҚШга розилик бермай келади.
Баҳсли масалалар
Биринчи ўринда Сурия. Туркияга Суриядаги «Демократик иттифоқ» партияси ва «Ўзини ўзи мудофаа қилувчи миллий отрядлар» гуруҳини йўқотиш асосий мақсад. АҚШ эса бу партия ва гуруҳларни дастаклаб келади. Кўп ойлардан бери давом этиб келаётган музокараларда АҚШ ва Туркия бир битимга кела олгани йўқ.
Иккинчиси — Фаластин масаласи. Бу ҳам жиддий келишмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Туркия фаластинликларни ҳимоя қилиб келади, АҚШ бўлса Қуддус ва Голан тепаликлари масаласида Исроил тарафида.
Учинчиси — Туркия АҚШнинг Эронга нисбатан жорий қилган иқтисодий жазо чораларига қарши ва Эрон билан ҳамкорликни кучайтирмоқда.
Саудия Арабистони ва БАА масаласида АҚШ ва Туркия бир-бирига қарши. «Мусулмон биродарлар» ҳаракатига АҚШ ва Туркия мутлақо қарама-қарши нуқтаи назардан ёндашади.
Туркиянинг чақириғи
Расмий Анқара мустақил сиёсат юргизишга интилиб, минтақада АҚШга қарши чиқишдан ҳайиқмаяпти. Бу эса АҚШ Анқарага стратегик ҳамкор сифатида қарамаслигига олиб келмоқда. Яқин Шарқда АҚШ ва Туркия рақобатчилиги юзага келиб, ҳеч шубҳасиз, фаолият мустақиллиги — имконият масаласига айланмоқда. Иккинчиси борасида Туркия ўзига тўлиқ ишонмоқда.
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади
Манба: Daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар