
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Грузия терма жамоаси билан ўтган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. Испанлар 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган ўйинда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Грузия терма жамоаси ёмон эмас. Уларнинг таркибида яхши футболчилар бор.
Афсуски, бу сафар уларга қарши бизнинг ғалабага бўлган иштиёқимиз юқори эди ва жуда яхши ўйнадик", деди де ла Фуэнте матбуот анжуманида. Испания терма жамоаси 5-турни 15 очко билан гуруҳда пешқадам сифатида якунлади.
Грузия эса 3 очко билан учинчи ўринда жойлашган. Якуний турда "Қизил фурия" Туркия терма жамоасини ўз майдонида қабул қилади, Грузия эса Болгарияга сафар қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.