date

Ферран Торрес: "Моратанинг розилигисиз рақамни ололмасдим"

Ферран Торрес: "Моратанинг розилигисиз рақамни ололмасдим"
Барселона ҳужумчиси Ферран Торрес Испания терма жамоасида Альваро Моратадан кейин 7-рақамга эга бўлди. 33 ёшли "Комо" ҳужумчиси ноябрь ойидаги ўйинлар учун Испания терма жамоасига чақирилмаган, унинг рақами Торресга берилди.

Торрес ўз интервьюсида шундай деди: "Елкамда 7-рақамни кўтариш мен учун фахр. Бу рақам Давид Вилья, Рауль, Мората каби афсоналар томонидан ишлатилган.

Бу масъулиятни оқлашга ҳаракат қиламан. Мората мен учун жуда муҳим инсон, у терма жамоада менга кўп ёрдам берган.

Албатта, мен 7-рақамни олмоқчи бўлганимда, аввал унга мурожаат қилдим. У бунга қарши эмаслигини айтди ва рақамни мен олишимдан хурсанд бўлди." Шанба куни Испания Грузияни 4:0 ҳисобига мағлуб этди.

Ушбу ўйинда Ферран Торрес бир гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ферран Торрес: "Моратанинг розилигисиз рақамни ололмасдим"