date

Палюка дунёнинг энг яхши дарвозабонларини айтди

Палюка дунёнинг энг яхши дарвозабонларини айтди
Италия терма жамоаси ва Милан "Интер" клуби собиқ дарвозабони Жанлука Палюка замонавий футболдаги энг яхши дарвозабонлар рўйхатини эълон қилди. У ўзининг рейтингда италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннаруммани ҳам киритган.

"Менимча, дунёнинг энг кучли дарвозабонлари Доннарумма, Эмилиано Мартинес ва Тибо Куртуа. Италия футболида эса яқинда "Кальяри" клуби дарвозабони Элия Каприле, шунингдек, Карнесекки ва Ди Грегорио ўз ўйинлари билан мени ҳайратда қолдирди.

Лекин очиғини айтганда, улар 1990-йиллар дарвозабонлари даражасига етиша олмайди, бу бутунлай бошқа даража", – дейди Палюка pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Жанлука Палюка ўз футболчилик фаолиятини 2007-йилда якунлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Палюка дунёнинг энг яхши дарвозабонларини айтди