
Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг жароҳатдан тикланиши кутилганидан яхшироқ кечмоқда. Антонио Конте уни декабрь ойи иккинчи ярмида, Италия Суперкубоги ўйинлари учун зарур бўлган вақтда майдонга қайтади деб ўйлаганди.
Бироқ, Неапол клуби тиббиёт хизмати берган сўнгги хабарларга кўра, Лукаку аллақачон декабрнинг дастлабки кунларидаёқ майдонга қайтиши мумкин. Бу "Наполи" учун айни муддао, чунки жамоа сўнгги вақтларда бир қатор муаммоларга дуч келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лукаку мавсум бошланишидан олдин, "Олимпиакос"га қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.