
Лондоннинг "Арсенал" клуби марказий ҳимоячиси Габриэл дос Сантос Бразилия терма жамоаси сафида ўтказилган ўртоқлик ўйинида жароҳат олди. "Канонирлар" футболчиси Сенегалга қарши баҳснинг 64-дақиқасида мушак жароҳати сабаб ўйинни тарк этди.
"Ҳозирча унинг жароҳати қанчалик жиддий эканини билмайман. Ўйлайманки, унда аддуктор мушаклари билан боғлиқ муаммо бор.
Эртага тиббий ходимларимиз уни батафсил текширади. Бу жароҳат биз учун катта ҳафсалани пир қилди.
Умид қиламан, у имкони борича тезроқ сафга қайтади", – деди Анчелотти AFCnewsroom нашрига берган интервьюсида. Бразилия терма жамоаси Сенегал устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда голлар Эстеван Виллиан ва Каземиро томонидан киритилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.