22:53 / 25.07.2019
2 705

Қўшнилар “Google учун солиқ” киритмоқчи

Қўшнилар “Google учун солиқ” киритмоқчи
Қозоғистонда “гугл учун солиқ” киритишни истаяпти. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазири ўринбосари Мади Такиев Forbes.kz манбасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бутун дунё шунга ўтган ва биз қолиб кетмаслигимиз керак. Биз электрон шаклда кўрсатилаётган хизматлар учун, харидорларга хизмат кўрсатувчи хориж ташкилотлари учун ҚҚС жорий этмоқчимиз”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, гап Google, Alibaba кабилар ҳақида кетмоқда. Улар ўзларини интизомли солиқ тўловчилар сифатида кўрсатишади. Бироқ Қозоғистон расмийларида уларни солиқ тўлашга мажбур этадиган дастаклар мавжуд эмас.

“Аммо биз улар ҳисобда туриб, солиқ тўлашлари учун майдон яратамиз. Беларусь ва Россия худди шундай қилган, уларни ўзларида рўйхатдан ўтказишган. Мана Россия ўтган йилда ушбу солиқдан 12 млрд. рубль олди”, - дейди Такиев.

У айни пайтда вазирлик томонидан компаниялар учун бу борадаги шартлар ишлаб чиқилаётганини билдирди.

Россияда “гугл учун солиқ” 2017 йилда жорий этилган бўлиб, у IT-компанияларга россиялик фойдаланувчиларга сотилган электрон товарлар ва хизматлардан 18 фоизлик тўлиқ ҳажмда ҚҚС тўлаш мажбуриятини юклайди. Жорий йилдан бу 20 фоизга чиқди.

Ушбу қонун интернет ҳуқуқи орқали компьютер дастурлари, жумладан, ўйинлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланадиган, реклама ва эълонлар жойлаштириш, электрон ресурсларни қўллаб-қувватлаш, электрон китоблар, мусиқа, видеолардан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиб келадиган, домен ва хостинг тақдим этадиган компанияларга тегишлидир.

Маълумот учун, Ўзбекистонда бундай солиқ йўқ.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қўшнилар “Google учун солиқ” киритмоқчи