Россиялик синоптик Ўзбекистонда қачон қор ёғиши кутилаётганини айтди

1 дақиқа ўқиш241.6K
Россиялик синоптик Ўзбекистонда қачон қор ёғиши кутилаётганини айтди

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда тунги совуқлар кузатилмоқда. Бу ҳолат куз фаслининг фаол босқичга кираётганини кўрсатмоқда.

Россиялик синоптик Эдуард Михайлов мамлакатда биринчи жиддий қор қачон ёғиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, октябрь охири ва ноябрь бошларида қор ёғиши кутилмайди, деб UPL.uz хабар берди.

Синоптикнинг таъкидлашича, аниқ об-ҳаво прогнози 3-5 кунлик бўлиб, аниқлиги 96% га етади. 5-7 кунлик прогноз аниқлиги 85-87% бўлса, 14 кундан узоқ муддатли прогнозлар одатда тахминий ҳисобланади.

Шунингдек, Марказий Осиё иқлимига хос хусусиятлар ва аввалги йиллардаги маълумотлар асосида қор камида ноябрь ўртасидан бошлаб ёғиши мумкинлиги айтилди.

Сўнгги йилларда минтақада қишлар анча совуқ кечмоқда. Бу атмосфера беқарорлиги сабабли юз бераётган бўлиб, Арктика ҳавосининг жанубий ҳудудларга таъсири ортиб бормоқда.

Умуман олганда, глобал исиш бўлишига қарамай, бу йил ҳам ўтган йилга ўхшаш совуқ ва барқарор қиш кузатилиши мумкин, деди Эдуард Михайлов.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?