date
views 2 648

Испанияга ёпирилган тўфон сабаб 11 киши ҳалок бўлди (видео)

Испанияга ёпирилган тўфон сабаб 11 киши ҳалок бўлди (видео)
Фото: Reuters
Испанияга ёпирилган «Глория» тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди, шунингдек, яна тўрт киши бедарак йўқолганлар рўйхатида, деб хабар беради «Коммерсантъ»га асосан Дарё нашри.

Мамлакатнинг шарқий ва жанубий қирғоқларига кучли тўфон ёпирилган, у ерда бир неча кундан буён сув тошқинлари ва ёғингарчилик давом этаётганди. Шамол тезлиги соатига 100 километрга етган. Қирғоқбўйи шаҳарларига баландлиги уч қаватли бинога тенг тўлқинлар ёпирилган.

Бир нечта шаҳар сув остида қолган, кўчалардаги сувнинг баландлиги 1 метрдан ошган. Испания ҳукумати раиси Педро Санчес зарар кўрган ҳудудларга бориб, ҳукумат ёрдам кўрсатишини маълум қилган.

«Биз зудлик билан йиғилиш ўтказиб, ёрдам кўрсатишнинг барча механизмларини ишлаб чиқамиз», — дейди Санчес.

Ҳукумат раиси ёрдамга муҳтожлар учун зарур ресурсларни ажратишда «қизғанмаслигини» билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияга ёпирилган тўфон сабаб 11 киши ҳалок бўлди (видео)