
Тиббиёт дунёсида сўнгги янгиликлар яна бир бор барчани ҳайратда қолдирди: хитойлик олимлар томонидан ишлаб чиқилган ва муваффақиятли синовдан ўтган янги вирусли терапия саратонга қарши курашда ҳақиқий инқилоб бўлиши кутиляпти, деб хабар берди sciencealert.com.
Янги даволаш механизми организмда фақат саратон ҳужайраларини аниқлаб, айнан шу ҳужайраларни мақсадли равишда йўқ қиладиган вирусдан фойдаланишга асосланган. Бу биотехнологик ютуқ аллақачон тўртта беморда амалда синаб кўрилди ва уларда ижобий натижалар қайд этилди. Олимлар бу усул ҳозирги мавжуд тиббий стандартлардан тўрт баравар арзон ва хавфсизроқ эканини таъкидлашмоқда.
Маълумотларга кўра, вирусли терапиянинг бир курси тахминан 130 000 долларга тушади. Бу эса жаҳондаги кўпгина мамлакатларда қон саратон касаллигидан азият чекаётган беморлар учун янги имконият эшигини очиши мумкин.
Эътиборли жиҳати, вирусли терапия нафақат саратон, балки астма ва отоиммюн (иммун тизимига боғлиқ) касалликларни даволашда ҳам самарали бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Илмий тажрибаларда, иммунитет тизимидаги мувозанатни тиклаш, яллиғланиш жараёнларини камайтириш каби натижалар қайд этилди.
Муттахассислар фикрича, бу янгилик дунё тиббиётида янги саҳифа очиши мумкин: саратон ва бошқа оғир касалликларга қарши муваффақиятли курашиш имкони яққол сезиляпти. Яна бир муҳим жиҳат – вирусли терапиянинг яққол афзаллиги – организм учун хавфли бўлган дори ва кимёвий моддалардан фойдаланиш эҳтиёжи анча камаяди.
Қисқаси, хитойлик олимлар кашфиёти келажакда нафақат саратон, балки автоиммун ва аллергик касалликларни даволашда ҳам инқилобий натижалар олиб келиши мумкин. Бу эса дунёда миллионлаб инсонлар ҳаёти учун янги умид ва самарали ечим демакдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар