date

Сувостида йўқолиб, 5 кун тирик қолган эркакнинг мўъжизаси

Сувостида йўқолиб,  5 кун тирик қолган эркакнинг мўъжизаси

Хитойда содир бўлган воқеа жамоатчиликни ҳайратда қолдирди. Фужян вилоятида яшовчи 40 ёшли ҳаваскор ғаввос маҳаллий дарёдаги шўнғиш пайтида ғойиб бўлганди. Унинг беш кунлик йўқолиши ва омон қолиши ҳақида Ҳонконгдаги South China Morning Post нашри ёзмоқда.

Маълум бўлишича, 19 июль куни эркак дўсти билан шўнғишга тушади ва атиги беш дақиқадан сўнг дарёда бедарак йўқолади. Бу дарё оддий эмас – унинг сувостида мураккаб ғорлар тизими мавжуд бўлиб, баъзи жойлари бир неча ўн метр чуқурликка эга экан.

Воқеа рўй берганидан сўнг маҳаллий полиция ва қутқарувчилар зудлик билан ҳаракатга тушишди. Улар профессионал ғаввосларни жалб қилиб, кенг миқёсда қидирув ишларини бошлади. Бироқ 5 кун давомида олиб борилган уринишлар натижа бермади.

Барча умидлар сўниб бораётган пайтда, навбатдаги шўнғишда қидирувчи ғаввослар тасодифан бедарак бўлган эркакни кўришди. У фонар ёрдамида сигнал бериб, ўзини уларга билдиришга муваффақ бўлган. Бу тасодифий учрашув қутқарувчилар учун ҳам, тирик қолган эркак учун ҳам ҳақиқий мўъжиза бўлди.

Қутқарув операцияси раҳбари Тян Янлин маълум қилишича, эркак сувостидаги ғорлардан бирида жойлашган ҳаво билан тўлган кичик "чўнтак"да яшаб қолган. У ерда сув чуқурлигига қарамай, ҳаво нафас олиш учун етарли бўлган.

Омон қолган ғаввос ўз сўзларида бу беш кун мобайнида вақтни сезмасликни, очлик ва қийинчиликларга қарамай хом балиқ еб кун кўришини айтган. Энг ҳайратланарлиси шундаки, қутқарилгандан сўнг у ўз поёзида юриб, мустақил равишда "Тез ёрдам" машинасига чиққан ва шифокорлар унинг ҳолатини "қониқарли" деб баҳолаган.

Бу воқеа инсон иродаси, табиат билан кураш ва мўъжизавий нажат ҳақидаги ҳақиқий ҳикоядир. Одатда ҳимоясиз қолган инсонларнинг омон қолиш имконияти паст бўлади, аммо бу эркакнинг жасорат ва барқарорлиги ҳаёт учун қандай катта аҳамиятга эга эканини яна бир бор исботлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сувостида йўқолиб, 5 кун тирик қолган эркакнинг мўъжизаси