date

Хитойда қуёш гигантлари 87 минг ишчини ишдан бўшатди

Хитойда қуёш гигантлари 87 минг ишчини ишдан бўшатди
Хитойнинг энг йирик қуёш энергетика компаниялари ўтган йили ишчилари сонини кескин қисқартирди. Longi Green Energy, Trina Solar, Jinko Solar, JA Solar ва Tongwei жами 87 минг ишчини, яъни ишчи кучининг 31 фоизини қисқартирган.

Бу йўқотишлар Хитойда қуёш панеллари ишлаб чиқаришда юзага келган ортиқча қувват, талабнинг пасайиши ва нархлар уруши туфайли юз бермоқда. Дунёда ҳар йили ишлаб чиқарилаётган қуёш панелларининг ярмидан кўпи ишлатилмай қолмоқда, уларнинг аксарияти Хитойда тайёрланади.

Экспертлар бу қисқартиришлар иш ҳақи камайиши, соатлар қисқариши ёки кўнгилли кетишлар орқали амалга оширилганини тахмин қилмоқда.

2024-йилдан буён 40 дан ортиқ қуёш компаниялари банкротга учраган, ёпилган ёки сотилган. Саноат ўтган йили 60 миллиард доллар зарар кўрган.

“Бу ҳолат ўзига хос — бир ярим йил давомида бутун саноат фойдасиз ишлаганига илк бор гувоҳ бўляпмиз,” — дейди Jefferies таҳлилчиси Алан Лау.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда қуёш гигантлари 87 минг ишчини ишдан бўшатди