date

Дуров ошкор қилди: Энг қиммат ник учун неча пул таклиф қилинди?

Дуров ошкор қилди: Энг қиммат ник учун неча пул таклиф қилинди?

Цифров активлар дунёсида яна бир рекорд қайд этилди. Telegram асосчиси Павел Дуров маълум қилишича, машҳур @crypto никига ажойиб таклиф тушган — тўртта ҳарфдан иборат бу ник учун 25 миллион доллар таклиф қилинган. Бу Ўзбекистон пулида тахминан 2 триллион сўмдан кўпроқни ташкил этади, деб хабар берди Peopletalk.

@crypto номига эга бўлган фойдаланувчи уни 2,5 йил аввал, TON блокчейн платформаси ишга туширилган вақтда 350 минг долларга харид қилган. Энди эса Telegram’даги бу оддий кўринган никнэйм ҳақиқий сармояга айланган: унга берилган баҳони Лондон ёки Нью-Йорк марказидаги қиммат уйлар билан қиёслаш мумкин.

Бу ҳолат рақамли мол-мулклар, яъни NFTлар, доменлар ёки уникал никнэймлар янги иқтисодий қадриятларга айланаётганини яна бир бор кўрсатади. Айниқса, блокчейн ва криптовалюта соҳаларига қизиқувчилар учун бундай никлар бренд қадрига эга бўлиб бормоқда.

Павел Дуров бу воқеани эълон қилар экан, Telegram фойдаланувчиларига бўлган муносабатини алоҳида таъкидлади:

“Telegram – ягона йирик ижтимоий платформаки, у фойдаланувчиларни ажралмас ҳуқуқларга эга эркин шахслар деб билади”, – деди у.

Унинг фикрича, бу сиёсат ҳар бир фойдаланувчига ўз рақамли активини, профилини ёки контентини тўлиқ назорат қилиш имконини беради. Бу эса Telegram’ни бошқа ижтимоий тармоқлардан фарқ қилувчи жиҳатлардан бирига айлантиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дуров ошкор қилди: Энг қиммат ник учун неча пул таклиф қилинди?