date

Ирландияда “овқат можароси”: клубдан ҳайдалган африкалик футболчилар...

Ирландияда “овқат можароси”: клубдан ҳайдалган африкалик футболчилар...

Европа футбол муҳитида кутилмаган воқеалар жамоалар ҳаётида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлмоқда, деб хабар берди Irish Mirror. Яқинда Ирландиянинг “Керри” клуби сафида бошидан кечирилган воқеа маҳаллий спорт жамоатчилигини ҳам ларзага солди.

Маълумотларга кўра, Зимбабве миллий терма жамоаси ҳимоячиси Такудзва Марудзу Ирландияга етиб келгач, маҳаллий супермаркетдан озиқ-овқат ўғирлаш билан боғлиқ нохуш воқеага аралашиб қолди. Клуб раҳбарияти бу ҳолатни жиддий кўриб чиқди ва жамоа имижига путур етказмаслик мақсадида футболчи билан шартномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Эътиборлиси, мазкур ҳолатда Такудзва Марудзуга ёрдам бергани айтилган мадагаскарлик ёш дарвозабон ҳам жамоадан четлатилди. Клуб позициясига кўра, “Керри” фақат ёш ва истеъдодли эмас, балки интизомли ва ҳалол футболчилар билан ҳамкорлик қилишни устувор вазифа деб ҳисоблайди.

21 ёшли Марудзу клуб учун ҳақиқий топилма бўлиб кўринган эди — у илгарилари Англиянинг “Хаддерсфилд” жамоаси сафига ҳам қўшилган, Зимбабве миллий терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этган тажрибали ҳимоячи ҳисобланади. Аммо футболчи эришган ютуқлар, афсуски, унинг шахсий интизомсизлигини оқламади.

Ушбу воқеа нафақат клуб, балки ирландиялик мухлислар орасида ҳам турли фикрларга сабаб бўлди. Айримлар ёш футболчиларнинг янги мамлакатга мослашиши осон бўлмаслигини таъкидласа, бошқалар ёшлар ҳар қандай вазиятда ҳам қонунга итоат этишлари лозимлигини уқтиришмоқда.

Қандай бўлмасин, “Керри” клуби шундан хулоса чиқариб, таркибни фақат маҳоратга эмас, балки инсоний фазилат ва тўғри хулқ-атворга асослаб шакллантиришини маълум қилди. Бу эса европалик жамоалардаги интизом ва ахлоқ мезонларининг тобора муҳим аҳамият касб этиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Яна бир бор тасдиқландики, футбол — бу фақат ўйин ва натижа эмас, балки инсоний қадриятлар ва ҳурмат ҳам бош ўринда бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ирландияда “овқат можароси”: клубдан ҳайдалган африкалик футболчилар...