date

Мексикада шаҳар ҳокими судралиб юрувчи ҳайвонга уйланди

Мексикада шаҳар ҳокими судралиб юрувчи ҳайвонга уйланди
Мексиканинг Оахаcа штатида жойлашган Сан-Педро-Уамелула шаҳрида ғаройиб ва қадимий урф-одатга асосланган маросим бўлиб ўтди. Шаҳарнинг амалдаги мэри Даниел Гутьеррес жонли кайман — крокодилсимон судралиб юрувчи ҳайвон билан расмий рамзий никоҳ ўтказди. Бу анъана 230 йилдан ортиқ вақт мобайнида ҳар йили такрорланади.

Ушбу урф-одатга кўра, мэр “табиат маликаси” ролини ўйнаётган кайман билан турмуш қуради. Маросимнинг мақсади — ернинг ҳосилдорлиги, мўл-кўллик, барака ва ёмғирга умид қилиш. Никоҳ маросими тантанали тарзда, мусиқа ва халқона либослар билан ўтказилади. Кайманга эса келинлар каби оқ либос кийдирилади.

Мэр Даниел Гутьеррес маросим пайтида ушбу қадимий удумни фахр билан давом эттираётганини айтиб, бу маросим орқали жамият ва табиат ўртасидаги уйғунлик мустаҳкамланишини таъкидлади.

Маҳаллий аҳоли буни жиддий қабул қилади ва уларни қадимдан келаётган муқаддас урф-одат сифатида ҳурмат қилади. Маросимдан сўнг ҳайвон эҳтиёткорлик билан табиатга қайтарилади ва унга ҳеч қандай зарар етказилмайди.

Бу воқеа халқаро ОАВда кенг муҳокама қилинмоқда. Баъзилар уни қизиқарли маданий мерос деб билса, бошқалар ҳайвон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан эътироз билдирмоқда. Бироқ Сан-Педро аҳолиси учун бу — асрлар давомида яшаб келаётган барака тиловчи урф-одатдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикада шаҳар ҳокими судралиб юрувчи ҳайвонга уйланди