
Фото: Instagram / @duchessofsussex_daily
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Британия қироллик оиласини тарк этаётиб, Instagram’даги фолловерлари билан хайрлашди, деб хабар берди «Корреспондент»га таяниб Дарё.
Эр-хотин «дунё ҳозир фавқулодда нозик туюлаётган бўлса-да», вазиятни ҳар бир инсон ўзгартиришга қодир эканлигини таъкидлади.
Гарри ва Меган ҳозирги пайтда энг муҳими «бутун дунёдаги барча одамларнинг саломатлиги ва фаровонлиги ҳамда пандемия натижасида юзага келган кўплаб муаммоларни ҳал қилиш» эканлигини ёзган.
Қайд этилишича, 11 миллион фолловерга эга саҳифа очиқ ҳолда қолади, бироқ унга янги постлар жойланмайди.
Маълумот учун, шаҳзода Гарри ва Меган Маркл 31 март куни қироллик мақомидан расман маҳрум бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар