date

Левандовски Польша термасидаги асосий хатосини айтди

Levandovski Polsha terma jamoasidagi asosiy xatosini aytdi
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Польша терма жамоасидаги муаммолари ҳақида саволга жавоб берди. «Кўп йиллар давомида миллий терма жамоадаги шерикларим клублардаги ҳамкорларим билан бир хил даражада ўйнашини кутганман.

Бу менинг хатоим эди ва буни фақат вақт ўтиб англадим. Капитан ҳамманинг кўнглига ёқмайди — у кимдир нимадандир норози бўлса ҳам, йўналиш бериши керак», — дея The Touchline 37 ёшли футболчининг интервьюсидан иқтибос келтирди.

Роберт Левандовски Польша терма жамоаси сафида 163 ўйинда 88 та гол урган. Ҳужумчи 2008 йилда дебют қилган.

Эслатиб ўтамиз, поляклар ЖЧ-2026га тўғридан тўғри йўлланма ола олмади, бироқ плей-офф орқали мундиалга чиқиш имконияти сақланиб қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски Польша термасидаги асосий хатосини айтди