
Хорватиянинг «Ҳайдук» клубида тўп сураётган 18 ёшли ярим ҳимоячи Бранимир Млачич Милан «Интер»ининг қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, «нерадзуррилар» футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган. Млачич хизматларига Каталониянинг «Барселона»си, Мадриднинг «Реал»и, «Ньюкасл» ҳамда Дортмунднинг «Боруссия»си ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Хорват футболчисининг бозор қиймати 4 миллион евро деб баҳоланмоқда. Млачичнинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзида якунланади.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 18 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.