
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски келажаги ҳақида фикр билдирди. Футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси ярим йилдан кейин якунланади.
Келишувни узайтириш бўйича музокаралар ҳозирча олиб борилмаяпти. “Қарор қабул қилиш учун вақтим бор.
Ҳозирча келажакда қаерда ўйнашни хоҳлашимни билмайман. Қаерга бориб қолишимни ҳам билмайман, аммо ҳеч қандай босим йўқ.
Кўп нарса клубнинг режалари ва ўзимнинг истагимга боғлиқ бўлади”, — журналист Фабрицио Романо юлдуз полшалик футболчининг сўзларини келтирди. Роберт Левандовски 2022 йил ёзидан бери “Барселона” сафида ўйнаб келмоқда.
Келаси йил август ойида ҳужумчи 38 ёшга тўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.