21:08 / 09.08.2020
2 029

АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди

АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди
Фото: The New York Times
Коронавирус пандемияси бошланганидан бери АҚШда қайд этилган касалликни юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 5 миллиондан ошди. Бу ҳақда ўз маълумотлар базасига асосланиб, The New York Times газетаси хабар бермоқда.

«8 август, шанба оқшоми ҳолатига кўра, АҚШда 5 003 600 киши коронавирусга чалинган ва камида 161 900 киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган», — дея хабар бермоқда The New York Times.

Нашрнинг қайд этишича, касалланиш кўрсаткичлари еттита штатда — Оклаҳома, Виржиния, Иллинойс, Гавайи, Жанубий Дакота, Массачусец ва Род-Айланд штатларида, шунингдек, Гуам, Виргин ороллари ва Пуэрто-Рикода ўсиб бормоқда. Айни вақтда, 17 штатда касалланиш суръати пасайган.

Аввалроқ, 4 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШда коронавирус ортга чекина бошланганини маълум қилган эди. У Америка расмийлари вазиятнинг яхши томонга сезиларли ўзгараётгани белгиларини кўраётганини айтиб ўтган эди.

Шунга қарамай, Трампнинг баёнотидан икки кун аввал Оқ уйнинг коронавирус бўйича ишчи гуруҳи координатори Дебора Биркс мамлакат вирусга қарши курашнинг янги босқичига ўтаётгани, бу босқичда касаллик аввалгидан-да шиддатлироқ тарқалаётганини таъкидлаган эди. У америкаликларни ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлашда давом этишга чақирган эди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШ коронавирусга чалинган ва ушбу касаллик оқибатида вафот этганлар сони бўйича жаҳонда биринчи ўринда турибди. Бу борада иккинчи ўринда бораётган Бразилияда 8 август куни жами касалланганлар сони 3 миллиондан ошди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди