date

Ярим финал учун: "Реал" драматик ўйинда "Боруссия"ни қандай мағлуб этди? (видео)

Ярим финал учун: "Реал" драматик ўйинда "Боруссия"ни қандай мағлуб этди? (видео)
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Сўнгги дақиқалар ҳужумларга бой кечган учрашувда "қироллик клуби" 3:2 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Дастлаб беллашувнинг 10-дақиқасида Арда Гюлернинг узатмасидан сўнг Гонсало Гарсия турнирдаги 4-голини киритди. Шунингдек, орадан яна 10 дақиқа ўтиб, Трентнинг пасидан кейин Фран Гарсия ҳам дарвозани ишғол қилган ҳолда, ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ўйиннинг қолган асосий вақтида мухлислар гол кўрмади.

Лекин қўшиб берилган дақиқаларнинг 2-си ўтиб бораётганда "Боруссия" гол уриб, орадаги фарқни қисқартирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Килиан Мбаппе қайчи услубида чиройли гол уриб, ҳисобни 3:1 кўринишга келтирди. Германияликлар ушбу голдан сўнг ҳам тўхтаб қолмасдан олдинга ўтишди ва пенальти ишлаб олди. Ушбу вазиятда Ҳаусен Гирассига нисбатан қўполлик ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланди. 11 метрлик жарима зарбасини Гирасси голга айлантиришга муваффақ бўлди. Сўнгги секундларда эса Тибо Куртуа супер сейв амалга ошириб, жамоасига ғалабани тақдим этди (3:2).

"Реал" — "Боруссия Дортмунд" 3:2
Голлар
: Гонсало Гарсия (10), Фран Гарсия (20), Килиан Мбаппе (90+4) — Максимилиан Байер (90+2), Серу Гирасси (90+8)

"Реал": Куртуа, Хёйсен, Рюдигер, Чуамени, Гарсия, Александер-Арнольд, Гюлер, Вальверде, Беллингем, Винисиус Жуниор, Гарсия.
Захира: Лунин, Асенсио, Карвахаль, Юси, Милитао, Рамон, Васкес, Диас, Чема, Себальос, Мартин, Модрич, Мбаппе, Муньос, Родриго.

"Боруссия": Кобель, Бенсебайни, Антон, Зюле, Брандт, Свенссон, Рюэрсон, Гросс, Забитцер, Адейеми, Гирасси.
Захира: Майер, Остшиньски, Бенкара, Коуто, Мане, Азхиль, Чуквуэмека, Нмеча, Рейна, Алберт, Байер, Кэмпбелл, Дюранвилль, Иначо.

Четлатиш: Дин Хёйсен (90+6)

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Реал Мадрид" ўртасидаги тўқнашув 10 июль куни соат 00:00 да старт олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ярим финал учун: "Реал" драматик ўйинда "Боруссия"ни қандай мағлуб этди? (видео)