date

Тошкентда тиланчиликка қарши йирик рейд ўтказилди

Тошкентда тиланчиликка қарши йирик рейд ўтказилди
Тошкент шаҳрида июн ойи давомида тиланчилик билан банд бўлган шахсларга қарши олиб борилган тезкор-профилактик ҳаракатлар натижасида уч юзга яқин шахслар аниқланиб, тегишли тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот тарқатди.

Маълумотларга кўра, уларнинг 70 нафарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг «Тиланчилик билан шуғулланиш» моддасига мувофиқ маъмурий қамоқ чораси белгиланган, 47 нафарига маъмурий жарима татбиқ этилган. 68 нафар шахс билан профилактик суҳбат ўтказилиб, суд томонидан огоҳлантирилган. 44 нафар вояга етмаган ёшлар Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига юборилган. 15 нафар шахс ҳужжатлари йўқлиги туфайли Реабилитация марказига топширилган, 2 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг «Тиланчилик билан шуғулланиш» моддаси асосида жиноий иш очилган. Қолган шахсларга нисбатан суриштирув ишлари ҳануз давом этмоқда.

Рақамлардан маълум бўлишича, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича тиланчиликни ўз касбига айлантирган 1880 нафар шахс аниқланган.

Амалга киритилган қоидаларга биноан, бундай ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 3 баробари миқдорида жарима (1 миллион 125 минг сўм) ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланиши мумкин.

Вояга етмаганлар, кекса ёшлилар, руҳий ҳолати бузилган ёки ногиронлиги бўлган шахсларни, шунингдек, бошқа шахсларни тиланчиликка жалб этиш ёки уларга спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар ёки ақл-идрокка таъсир қилувчи бошқа моддаларни мажбуран қабул қилдирган ҳолда тиланчиликка жалб қилиш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима (3 миллион 750 минг сўм) ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.

Бундай ҳаракат маъмурий жазо қўллангандан кейин яна содир этилса, жиноий жавобгарлик юзага келади ва шахс 5 йилгача эркинликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тиланчиликка қарши йирик рейд ўтказилди