date

Али Хоминаий Ашуро куни жамоат олдида биринчи бор намоён бўлди

Али Хоминаий Ашуро куни жамоат олдида биринчи бор намоён бўлди
Эроннинг энг юқори раҳбари, 86 ёшли Али Хоминаий, Ашуро куни муносабати билан Теҳрондаги масжидда бўлиб ўтган диний маросимда иштирок этди, деб хабар берди iranintl.com. Маросим давомида Хоминаий масжидга тўпланган зиёратчилар билан қўлини кўтариб саломлашди ва у ердаги минглаб одамлар раҳбарни катта мамнуният ва ҳурмат билан қарши олди.

Тадбирдан олинган видеолавҳалар ва фотосуратлар нафақат маҳаллий ахборот воситаларида, балки бир қатор хорижий нашрларда ҳам кенг тарқалди. Кўплаб таҳлилчилар бу ҳолатни олий раҳбарнинг сўнгги ойлардаги илк оммавий чиқиши сифатида баҳоламоқда.

Маълумотларга кўра, Исроил билан кескин зиддиятлар бошланганидан буён Али Хоминаий, асосан, ёпиқ ҳудудларда ёки махфий жойларда тасвирга олинган видеомурожаатлар орқали халқ олдига чиқиш билан чекланиб келаётган эди. Унинг энг сўнгги расмий мурожаати 26 июн куни эфирга узатилганди.

Айрим таҳлилчилар, олий раҳбарнинг масжидда очиқ намоён бўлиши мамлакатдаги руҳий кайфият ва сиёсий вазиятга таъсир ўтказиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Бу чиқиш хорижий ОАВларда ҳам катта қизиқиш уйғотди ва ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ашуро — Эрон ва бутун мусулмон оламида азал-азалдан муҳими диний сана ҳисобланади. Шу боис ушбу маросимда олий раҳбарнинг шахсан қатнашгани катта аҳамият касб этди.

Эрондаги ижтимоий вазият ва ташқи сиёсий босимлар остида Хоминаийнинг бевосита жамоат олдига чиқиши мамлакатда ва дунёда турли фикрлар ва таҳлилларга сабаб бўлмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Али Хоминаий Ашуро куни жамоат олдида биринчи бор намоён бўлди