
АҚШ президенти Доналд Трамп давлат чегарасини қонуний асосда кесиб ўтмаган айрим шахслар учун мамлакатда вақтинчалик қолиб, қишлоқ хўжалиги ҳамда меҳмонхона соҳаларида расмий тарзда ишлаш имконини яратиш масаласини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди nytimes.com.
Трамп ўз сўзларида таъкидладики, ҳужжатсиз, яъни ноқонуний мигрантларни ишидан воз кечиш, мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш тармоқларига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Президент хусусан фермерлар ва меҳмонхона соҳаси эгалари бундай арзон ишчи кучи етишмаслигидан қийналишини айтиб ўтди.
Шу сабабли, Трамп давлатга ҳужжатсиз кириб келган фуқароларга махсус “вақтинчалик йўлланма” бериш таклифини илгари сурмоқда. Бу йўлланма уларга фақат ишлаш ва расман солиқ тўлаш ҳуқуқини бериши керак, лекин АҚШ фуқаролигини олиш имкониятини тақдим этмайди.
“Фермерлар бу ишчилар учун тўлиқ жавобгарликни зиммасига олиши мумкин. Улар фуқаролик олмайди, аммо ишлаб, солиқ тўлайди”, – деди президент.
Айни пайтда, Оқ уй бу ташаббуснинг аниқ механизмини маълум қилмади. Ички хавфсизлик департаменти ва АҚШ фуқаролик ҳамда иммиграция хизмати эса Трампнинг баёноти юзасидан изоҳ беришдан бош тортди. Бу эса, жамоатчилик ва мутахассислар орасида саволлар уйғотишда давом этмоқда.
Маълумки, Трамп илгари президентликка киришган пайтида бир миллионга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юбориш нияти борлигини билдирган эди. Аммо энди таклиф этилаётган “вақтинчалик йўлланма” тизими мамлакатдаги қатьий иммиграция сиёсатининг бироз юмшатилиши сифатида баҳоланяпти.
Бу ҳолатда, Қўшма Штатларда ноқонуний мигрантлар тақдири яна марказий мавзуга айланди. Яқин орада, Оқ уй ва масъул ташкилотлар ташаббуснинг амалий жиҳатлари бўйича аниқроқ маълумот бериши кутилмоқда.
Янги таклифнинг қандай қабул қилинажаги ва амалга ошиш-ошмаслиги ҳозирча номаълум, аммо мамлакатда меҳнатга бўлган талаб ҳамон юқори бўлиб қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар