12:20 / 11.09.2020
2 021

Microsoft Россия, Хитой ва Эрондан АҚШ сайловларига қарши киберҳужумларни аниқлади

Microsoft Россия, Хитой ва Эрондан АҚШ сайловларига қарши киберҳужумларни аниқлади
Фото: Ronen Zvulun / Reuters
Microsoft «ушбу ҳужумларнинг аксарияти хавфсизлик воситалари томонидан аниқлангани ва тўхтатилгани»ни билдирди, ҳужум объектларига эса билдиришномалар келди.

Microsoft корпорацияси Россия, Хитой ва Эрондан бўлган кибержиноятчилар АҚШ президентлик сайловларига аралашишга уринаётгани ҳақида огоҳлантирди. Баёнот компания сайтида эълон қилинган.

Ҳакерлик ҳужумлари штабга ва улар билан алоқадор бўлган шахсларга, шунингдек, президент Дональд Трамп ҳамда унинг рақиби Жо Байденнинг жамоасига қарши амалга оширилди.

Компания маълумотларига кўра, «Стронций» деб номланган гуруҳ Россияда жойлашган ва номзодлар штаблари, нодавлат ташкилотлар, партиялар ва сиёсий маслаҳатчиларни ўз ичига олган 200дан ортиқ ташкилотга ҳужум қилган. «Мюллернинг (махсус прокурор Роберт Мюллер - таҳ.) ҳисоботида у 2016 йилда демократларнинг президентлик кампаниясига амалга оширилган ҳужумлар учун асосий жавобгар бўлган ташкилот сифатида ҳам кўрсатилган», - дейилади Microsoft баёнотида.

Компанияда таъкидланишича, «Стронция» аъзолари 2016 йилги сайловлардан сўнг ўз тактикасини ўзгартириб, операцияларни яшириш учун янги разведка воситалари ҳамда янги усулларни ўрганиб олганлар, уларнинг аксарияти ҳакерлар томонидан автоматлаштирилган.

«Стронций» - Sofacy, Pawn Storm, Tsar Team, Sednit ва APT28 номи билан ҳам танилган Fancy Bear ҳакерлар гуруҳининг номларидан бири. АҚШда Fancy Bear гуруҳи 2016 йилги сайловларда АҚШ Демократик партияси серверларини бузишда, шунингдек, антидопинг хизматлар сайтларига киберҳужумларда айбланган, бу гуруҳ Россия давлат идоралари ва махсус хизматларига яқин ҳисобланади.

«Цирконий» гуруҳи Хитойдан ишлайди, у 2020 йил мартидан 2020 йил сентябригача бир неча минг киберҳужумлар уюштирди, улардан 150таси нисбатан муваффақиятли бўлди. Гуруҳ президентлик кампаниялари ва АҚШ президентлигига номзодлар билан боғлиқ бўлган одамларни нишонга олган. «Цирконий» халқаро ҳамжамиятнинг таниқли аъзолари, 15дан ортиқ университетларнинг халқаро алоқалар бўйича олимлари, шунингдек 18та халқаро ташкилот ва сиёсий ташкилотлар билан боғлиқ аккаунтларга ҳужум қилади.

«Фосфор» ҳакерлар гуруҳи, Microsoft маълумотларига кўра, Эрондан ишлайди. Гуруҳ аъзолари АҚШдаги президентлик сайловларига бевосита ёки билвосита алоқадор бўлган шахсларнинг шахсий ёки иш аккаунтларига киришга ҳаракат қилди. 2020 йил май ва июнь ойлари орасида «Фосфор» Дональд Трамп маъмурияти ва президентнинг сайловолди штабидаги мансабдор шахсларнинг саҳифаларига киришга уринди.

Microsoft рақамли инфратузилмани ҳимоя қилиш учун федерал маблағларни кўпайтиришга чақирди, бу эса одамларнинг овоз бериш ҳуқуқини ва «охир-оқибат бизнинг демократиямизни» ҳимоя қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Microsoft Россия, Хитой ва Эрондан АҚШ сайловларига қарши киберҳужумларни аниқлади