date

Қулоқчин таққан аёлни трамвай уриб кетишдан сониялар олди қутқаришди (видео)

Қулоқчин таққан аёлни трамвай уриб кетишдан сониялар олди қутқаришди (видео)

Пайшанба куни эрталаб Туркиянинг Қайсари шаҳрида юракка ёқин воқеа рўй берди. Республика майдони бекатида хизмат қилаётган қўриқчи қулоқчин таққан йўловчи аёлни трамвай уриб кетишидан сўнгги сонияларда қутқариб қолди.

Ҳодиса шаҳар транспорт бошқармаси кузатув камералари орқали тасвирга олинган. Кадрларда қўриқчи навбатдаги рейс учун хавфсизлик чизиқларини текшириб юргани, шу пайтда эса рельс томон яқинлашаётган аёлни пайқагани аниқ кўринади.

Аёл қулоқчин таққани боис атрофдаги огоҳлантиришларни эшитмаган. Бир неча сония ичида трамвай бекатга кириб келгани, қўриқчи эса чақмоқ тезлигида ҳаракат қилиб, йўловчини қўлидан ушлаб орқага тортиб олгани видеода акс этган.

Қутқарувдан кейин аёл қўриқчига шок ҳолатда миннатдорчилик билдириб, унинг қўлини сиқади. Бу манзарани кўрган фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда хизматчининг жасоратини олқишлаб, уни “ҳақиқий қаҳрамон” деб аташди.

Қайсари шаҳар ҳокимлиги транспорт бошқармаси воқеага изоҳ берди:
“Бир дақиқалик паришонхотирлик жиддий фожиага айланиши мумкин эди. Бугун эрталаб қулоқчинлари туфайли атрофда нима бўлаётганини пайқамай қолган йўловчи трамвай йўлига кириб кетди. Бахтига, хавфсизлик ходимимиз ҳушёрлик билан ҳаракат қилиб, уни соғ-саломат қутқариб қолди”.

Мутахассислар ушбу ҳолат орқали жамоат жойларида, айниқса транспорт бекатларида, қулоқчиндан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш зарурлигини яна бир бор эслатишди.

Қайсарилик қўриқчи эса ҳозир нафақат маҳаллий, балки бутун Туркия оммаси эътиборида — унинг ҳушёрлиги бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қулоқчин таққан аёлни трамвай уриб кетишдан сониялар олди қутқаришди (видео)