Нигериянинг Замфара штатидаги икки қишлоқда қуролланган тўда аъзолари ҳужум уюштириб, камида 73 нафар фуқарони асирга олди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги маҳаллий ОАВга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳужум Бузугу ва Раяу қишлоқларида содир бўлган. Ҳужум натижасида кўплаб аҳоли яраланган. Тергов ишлари бошланган, хавфсизлик кучлари воқеа жойига етказилган.
Нигерия бир неча йилдан буён қуролли тўдалар ва экстремистик гуруҳлар фаолиятидан азият чекяпти. Улар орасида «Боко Харам» ҳамда ИШИДнинг Ғарбий Африкадаги ISWAP бўлими каби ташкилотлар бор. Ушбу гуруҳлар мамлакатнинг турли минтақаларида одам ўғирлаш, портлашлар ва террорчилик ҳужумларини амалга ошириб туришади.
Қонунга кўра одам ўғирлаш учун ўлим жазоси белгиланган бўлса-да, бу жиноят тури ҳали ҳам кенг тарқалган. Қуролли шахслар асосан мамлакат шимолидаги қишлоқлар, мактаблар ва йўловчиларни нишонга олиб, товон пули талаб қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!