SpaceХ ва Тесла компаниялари асосчиси Илон Маск Марсда шаҳар барпо этиш бўйича глобал орзуларини яна бир бор эслатди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, бу улкан лойиҳанинг қиймати ракета технологиясидаги ривожланишга қараб 1 триллион доллардан 1000 триллион долларгача бўлиши мумкин.
Маскнинг фикрича, ҳозирча ғоят қиммат бўлиб туюлган бу лойиҳа яқин 40 йил ичида йилига 25 миллиард долларгача тушиши мумкин. Бу эса сайёралараро кўчиш орзусини реалроқ ҳолга келтиради.
Марсга биринчи реал ташрифни SpaceХ ўзининг янги Starship кемаси ёрдамида амалга оширишни режалаштирмоқда. Янги авлод космик кемасининг илк парвози 2026-йилга мўлжалланган бўлиб, у Оptimus роботини ўз ичига олади. Маск бу кемани “Олтин юраги” деб номлашни режалаштирмоқда.
Янги босқичдаги бу амбицияли ташаббуслар инсониятнинг бошқа сайёрада яшаши учун муҳим пойдевор бўлиши мумкин. Бироқ, миллиардлаб доллар маблағ, илғор технологиялар ва катта сабр-тоқат талаб этилади.
Илон Маск Марсдаги шаҳар нархини ҳисоблаб чиқди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар