date

Дубайдан келаётган самолёт денгизга қулаб тушди

Дубайдан келаётган самолёт денгизга қулаб тушди

South China Morning Post нашрининг маълум қилишича, душанба куни эрталаб, Дубайдан келаётган Boeing 777 русумли юк самолёти қўниш пайтида йўлдан чиқиб кетган ва денгиз соҳилида тўхтаб турган хизмат автомашинасига урилиб, сувга тушиб кетган.

Айни маълумотларга кўра, автомобилда бўлган икки шахсдан бири воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси эса оғир аҳволда шифохонага етказилган. Самолёт экипажи соғ-саломат, улар орасида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда Гонконг аэропортининг шимолий қўниш йўлаги вақтинча ёпилган. Мутасадди идоралар томонидан ҳодисанинг аниқ сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

Мазкур ҳолат авиация хавфсизлиги масалаларига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини яна бир бор намоён қилди. Текширув натижалари жамоатчиликка маълум қилиниши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дубайдан келаётган самолёт денгизга қулаб тушди