13:09 / 18.10.2020
1 755

Эронга нисбатан амал қилган қурол эмбаргоси амал қилиши тўхтади

Эронга нисбатан амал қилган қурол эмбаргоси амал қилиши тўхтади
Эронга қурол импорти ва экспортига нисбатан киритилган эмбарго муддати 18 октябрда ўз ниҳоясига етди. Эндиликда Эрон қурол сотиб олиши ва сотиши мумкин.

18 октябрда Эрон ядро дастури атрофидаги вазиятни ҳал қилиш бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар дастури кучга кирганига ва БМТнинг ушбу дастурни қўллаб-қувватловчи 2231-сонли резолюцияси қабул қилинганига 5 йил тўлди.

Аввал Эронга жанговар танк ва зирҳли машиналар, катта калибрли артиллерия тизимлари, жанговар самолётлар ва вертолётлар, ҳарбий кемалар, ракета ёки ракета тизимларини етказиш, сотиш ёки бериш фақатгина БМТнинг рухсатигина билан амалга оширилган.

“Эронга қурол импорт қилиш ва Эрондан қурол экспорт қилиш, бу билан боғлиқ фаолият ҳамда молиявий хизматлар кўрсатишга нисбатан барча чекловлар автоматик равишда амал қилишдан тўхтайди”, деб маълум қилинган Эрон ташқи ишлар вазирлигида.

Шунингдек, 18 октябрдан бир қатор эронлик ҳарбийлар ва фуқароларга нисбатан киритилган тақиқловлар амал қилиши тўхтайди. Эндиликда уларга БМТга аъзо давлатлар ҳудудларига кириш ёки улар орқали ўтишга рухсат берилади.

“Бугун халқаро ҳамжамият учун аҳамиятли кундир. У АҚШнинг уринишларига қарамай, БМТнинг 2231-сонли резолюциясини ва Ҳаракатлар дастурини ҳимоялай олди”, дейилган Эрон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Шу билан бирга, баёнотда таъкидланишича, Эрон ҳозирда ўз ҳарбий эҳтиёжларини ўзи таъминлайди ва хорижий кўмакка муҳтож эмас.

“Эрон мудофаа саноати эҳтиёжларининг 90 фоиздан кўпроғини мамлакат ичида ишлаб чиқаради ва хориждан кўмакка муҳтож эмас”, деб маълум қилган Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзода.

Эрон билан ядро келишуви номи билан ҳам маълум бўлган Ҳаракатлар дастури 2015 йилда Теҳрон ва 6 та давлат – Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция ўртасида тузилган. Келишувга кўра, унинг бирор-бир иштирокчиси Эрон келишув шартларини бузган деб топса, Теҳронга нисбатан БМТ санкцияларини тўлиқ ҳажмда тиклай олади.

АҚШ 2018 йилда келишувдан чиқиб кетган бўлса-да, Вашингтонда у ўз ортидан келишув иштирокчиси ҳуқуқини сақлаб қолиши айтилган.

2020 йил августда АҚШ давлат котиби Майк Помпео БМТ Хавфсизлик кенгашига Эрон келишув шартларини бажармаётгани ҳақида шикоят қилган. Шу сабабли Вашингтон Эронга қарши БМТ санкцияларини тикламоқчилигини айтган, бироқ Хавфсизлик кенгаши АҚШнинг бу режасини қўллаб-қувватламади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронга нисбатан амал қилган қурол эмбаргоси амал қилиши тўхтади