Қорақалпоғистон тоғларидан 75 миллион йиллик динозавр суяклари топилди

Қорақалпоғистон тоғларидан 75 миллион йиллик динозавр суяклари топилди
Қисқача

Қорақалпоғистоннинг Султон Увайс тоғ тизмалари ҳудудида 75 миллион йил аввал яшаган динозаврнинг суяклари топилди. Топилма Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети олимлари ва Ўзбекистон Давлат геология музейи мутахассислари ҳамкорлигидаги тадқиқотлар давомида аниқланган. Олимлар динозаврнинг умуртқа, илик ва болдир суякларини топган, ҳозирда уларнинг қайси турга мансублиги ўрганилмоқда.

Қорақалпоғистоннинг Султон Увайс тоғ тизмалари ҳудудида милоддан аввалги 75 миллион йилларда яшаган динозавр суяклари аниқланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали маълум қилди.

Маълумотларга кўра, топилма Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети олимлари ҳамда Ўзбекистон Давлат геология музейи мутахассислари ҳамкорлигидаги тадқиқотлар жараёнида кашф этилган.

Давлат геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмадшаевнинг сўзларига кўра, ушбу динозавр Ўзбекистон ҳудудида Бўр даврида — тахминан 100–65 миллион йил аввал яшаган. Олимлар унинг умуртқа, илик ва болдир суякларини топишган.

Аҳмадшаев таъкидлашича, Бўр даврида Ўзбекистон ҳудудида ҳам денгиз, ҳам қуруқ ерлар бўлган ва бу жойларда динозавр излари ҳамда суякларининг чиқиб келиши фан учун жуда муҳим.

“Бундай топилмалар нафақат илмий жиҳатдан, балки туризмни ривожлантириш учун ҳам катта аҳамиятга эга. Шу сабабли, музейлар ва экспозиция объектларини яратиш зарур,” — деди у.

Ҳозирда топилган суяк қолдиқларининг қайси турга мансублиги аниқланмоқда, тадқиқотлар якунлангач, улар Давлат геология музейига топширилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар