
Майкл Жексоннинг қизи Пэрис ҳам отаси сингари хонанда бўлишга қарор қилди. Harper’s Bazaar’нинг хабар беришича, у Жимми Киммелнинг ноябрдаги шоусида Wilted номли альбомидан ўрин олган қўшиғи билан телевидениеда дебют чиқиш қилган.

Фото: Harper’s Bazaar
Ҳозирда 22 яшар Пэрис, собиқ йигити билан биргаликда асос солган The Soundflowers гуруҳининг аъзоси.
У шоуда октябрь ойида тақдим қилган Let Down қўшиғини ижро қилган. Жексоннинг илк альбоми Wilted’нинг тақдимоти 13 ноябрь куни бўлиб ўтган. Дебют чиқишидан кейин у Instagram саҳифасига шоуда куйлаган чиқиши муҳрланган видеони жойлаган ва бошловчи ҳамда томошабинларга миннатдорчилик билдирган.
У биринчи пластинка устида ишлаш жараёни ҳақидаги берган интервьюсида, кўплаб эмоцияларни ҳис қилаётгани, ҳаяжонлангани, асабийлашгани, аммо кўпроқ миннатдор ва бахтли эканини билдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар