Таниқли россиялик дизайнер Артемий Лебедев яна бир бор ота бўлди. Бу ҳақда у шахсий ижтимоий тармоқларида хабар берди, деб ёзмоқда Pravilamag.
50 ёшга кирган Лебедев бу сафар бешинчи қизи дунёга келганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, туғруқ “Москвадаги энг нуфузли шифохоналардан бирида” амалга ошган ва дизайнер жараёнда шахсан иштирок этган.
“Ҳиссиётларим? Биринчи ўнта фарзанддаги каби — мутлақ бахт!” — деб ёзади Лебедев. Шунингдек, у янги туғилган қизалоғи билан тушган суратини ҳам эълон қилди ва унга: “Мижоз ва ижрочи бир-бирига ошиқ бўлганда, дунёдаги энг зўр дизайн пайдо бўлади”, дея изоҳ қолдирган.
Дизайнер боланинг онаси ҳақидаги маълумотларни ошкор этмади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январь ойида Лебедев 6 фарзандини бирга тарбиялаган турмуш ўртоғи Алена Иванова билан ажрашганини маълум қилган эди. Қолган тўрт фарзанди эса турли оналардан туғилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!